Марказий сайлов комиссияси электрон протоколлар қайта ишлаш 100% натижаларига кўра Владимир Зеленский 30,24% ва Украина президенти Пётр Порошенко 15,95% овоз тўплаганлиги маълум бўлди, дея хабар беради «Интерфакс».
Марказий сайлов комиссияси электрон бортида хабар қилинганидек, Юлия Тимошенко сайловчиларнинг 13,4%, Юрий Бойко — 11,6% овозини тўплаган.
«Гражданская позиция» партияси раҳбари Анатолий Гриценкони 6,9% сайловчилар қўллаб-қувватлаган, Украина хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Игорь Смешкони — 6,04%, Радикал партия етакчиси Олег Ляшко — 5,4%, «мухолифат блоки» партиясидан номзод Александр Вилкул — 4,1% , «Озодлик» партияси вакили Руслан Кошулинский — 1,6 фоиз овоз тўплаган.
Қолган номзодлар бир фоиз ва ундан паст овоз тўплаган.
1,18% фоиз овоз берувчиларнинг бюллетенлари ҳаққоний эмас деб топилган. Сайловнинг биринчи турида 63,52% сайловчи қатнашган деб топилган.
Украинада президент сайлови 31 март куни бўлиб ўтди. Сайловда қайд этилган номзодлар сони Украина тарихида рекорд натижа қайд этган — 39.
Дастлаб, рўйхатдан ўтган 44 киши бор эди, аммо сўнгги ҳафтада Марказий Сайлов комиссияси беш нафар номзодини рўйхатга олишни бекор қилган.
Изоҳ (0)