Жорий йилнинг 11—14 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташкил топганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган халқаро тадбирлар ўтказилади, деб хабар қилмоқда Zarnews.
Тадбирга 50 нафарга яқин франциялик тарихчи ва археолог олимлар, ассоциация мутасаддилари ташрифи кутилмоқда.
Регистондаги Мирзо Улуғбек мадрасасида Ўзбекистон, хусусан, Соҳибқирон ва авлодларининг Европа давлатлари орасида танилишига катта ҳисса қўшган мутахассисларнинг Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциациясининг 30 йиллик фаолияти тақдимоти ўтказилади. Археология институтида «Темурийлар даврида маданият ва санъат» мавзусидаги кўргазма намойиш этилади.
Франциянинг «Комедии Франсез» театри актёри Ф.Шато Ўзбек давлат драма театри режиссёри О.Салимов саҳналаштирган «Улуғбек» спектаклида бош қаҳрамон образида саҳнага чиқади.
Меҳмонлар ўзбек миллий кийимлари ва анъанавий «Икат» мавзусидаги модалар намойиши, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиеванинг концерт дастурларидан баҳраманд бўлади.
Изоҳ (0)