Россияда жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган Норвегия фуқароси Фруде Берг Россия сувости кемалари ҳақида маълумот тўплаган, дея хабар беради «Газета.ru».
Бу айблов Москва шаҳар судида прокурор Милана Дигаева томонидан билдирилган.
Унинг сўзларига кўра, Берг Россия денгиз флотининг ядровий сувости кемалари ҳақида маълумот йиғган.
Прокурор, шунингдек, Берг Норвегия жосуслик хизматида ишлаганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Аммо Берг суд жараёнида бу айбловларни тан олмаган.
Изоҳ (0)