2 апрель, сешанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед» учрашувида ҳакам Майк Дин «қизиллар» ҳимоячиси Эшли Янгни майдондан четлатди (1:2).
Ўйиннинг 52 ва 57-дақиқаларида Янг иккита сариқ карточка ишлаб олди.
50 ёшли Дин мусобақа тарихида 100 та қизил карточка кўрсатган биринчи ҳакам бўлди, деб хабар берди Gracenote Live.
18 йил аввал у Англия чемпионатида фаолиятидаги илк қизил карточкасини кўрсатганди.
Дин 2001 йилнинг 14 апрелида бўлиб ўтган «Ньюкасл»—«Ипсвич» учрашувида (0:1) Нолберто Соланони майдондан четлатганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)