2 апрель, куни «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лиганинг 30-турида «Вильярреал»га қарши ўйинда гол уришга эришди (4:4).
32 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 90+3-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Бу Суареснинг Испания чемпионатидаги 129-голи бўлди. Бу борада у ватандоши Диего Форланни қувиб ўтди ва мазкур мусобақада энг кўп гол урган уругвайликка айланди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес жорий мавсум Ла Лига доирасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)