2 апрель, сешанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 33-турида «Фулҳэм» «Уотфорд»га мағлуб бўлди (1:4).
Мавсум аввалида юқори дивизионга қайтган лондонликлар чемпионат доирасида охирги 14 та учрашувнинг 13 тасида ютқазди ва мавсум тугашига бир кун қолганда қуйи лигага (Чемпионшип) тушиб кетди.
«Фулҳэм» айни дамда мусобақа жадвалида 17 очко жамғарган ҳолда 19-ўринда бормоқда. 17-поғонадан жой олган «Бёрнли» эса 33 очко тўплаган ва захирасида битта учрашув ҳам мавжуд.
Ҳозирда «Фулҳэм»ни Скотт Паркер бошқармоқда. Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида клуб раҳбарияти италиялик мутахассис Клаудио Раньери билан шартномани бекор қилиб, уни истеъфога чиқарганди.
Аввалроқ «Ҳаддерсфилд» мусобақа якунланишига 6 тур қолганда, янги мавсумни Чемпионшипда бошлаши маълум бўлганди.
Таъкидлаш жоиз, «Фулҳэм» ёзги трансферлар вақтида 100 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)