Андижон давлат тиббиёт институтида «Суицидологиянинг долзарб муаммолари»мавзусида Республика илмий-амалий видеоконференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Олий ва ўрта-махсус таълим тизими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган соҳа мутахахассислари, институти психиатрия ва наркология кафедраси ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган тадбир аввалида иштирокчиларга «Яшаш бахти» номли видеофильм намойиш этилган.
Конференцияда Тошкент шаҳри билан онлайн алоқа ўрнатилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи Г.Перлиева «Ўзбекистонда суицидология ҳолати ва муаммолари», Тошкент тиббиёт Академияси Психиатрия ва наркология кафедраси мудири З.Ашуров «Депрессия ва суицидлар профилактикаси», Тошкент педиатрия тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири В.Абдуллаева «Болалар ва ўсмирлардаги ўз жонига қасд қилишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида видеомаъруза қилган.
Андижон шаҳар «Эски Гумбаз» жомеъ масжидининг имом хатиби Б.Рўзибоев, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Г.Абдувоҳидова, Андижон давлат университети психология кафедраси мудири Н.Ҳалимова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош суицидологи Б.Ҳамидов ва бошқа мутахассисларнинг мавзуга доир маълумотлари ҳамда фикр-мулоҳазалари ҳам конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган.
Илмий-амалий конференция савол-жавоблар ва таклифлар билан янада мазмунли кечган.
Изоҳ (0)