Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Мэйшань шаҳрида 12 ёшли ўқувчи касаллиги сабабли олти йил давомида юролмайдиган дўстини орқасида кўтариб юрган, бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Сюй Бинъян ва Чжан Цзэ биринчи синфда учрашган. Чжан тўрт ёшидан бери миястения касаллигидан азият чекмоқда, бу асаб-мушак касаллиги бўлиб, мушакларнинг жуда тез чарчаши патологиясига олиб келади. Шунинг учун, унинг ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди.
Сюй ва унинг яна бир синфдоши унга ўз ёрдамларини таклиф қилган. Ҳар куни уни мактабга кўтариб олиб борган, синфхоналар ва ошхонага етиб боришига ёрдам берган, дарсдан сўнг эса, улар дўстини уйига қайтариб олиб борган. Учинчи синфда Чжанга ёрдам берган иккинчи бола бунинг учун вақт тополмаслиги айтган ва Сюй бир ўзи қолган.
«Сюй Бинъян — менинг энг яхши дўстим, у ҳар куни мен билан ўқийди, гаплашади ва ўйнайди. Мен ундан ҳар куни шундай менга ғамхўрлик қилаётгани учун миннатдорман», — дейди Чжан. Сюйнинг ўзи эса, «Менинг оғирлигим 40 килограммдан ортиқ, Чжан бўлса бор йўғи 25 килограмм, шунинг учун менга уни кўтариб юриш қийин эмас», — деб таъкидлади.
Изоҳ (0)