QR-book электрон китоб жавони орқали талабалар профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусхасини «QR-код» орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.
Университет ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида 6 та QR-book тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойлари ташкил этилмоқда. Шулардан биринчиси, 120 та китобни ўз ичига олган QR-код билан ишловчи китоблар жавони Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети ўқув биносига ўрнатилди.
Университет Инновацион технологиялар асосида маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультети 1- босқич талабалари Саидали Аброр, Диёр Ҳамидов, Аброр Йўлдошевлар томонидан татбиқ этилган лойиҳа талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Изоҳ (0)