АҚШнинг Стенфорд университети тадқиқотчилари бошқарув шакли аҳоли саломатлигига зарар келтиради деган фикрга келди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Автократик тузумдан демократик тузумга ўтиш юқумсиз касалликлардан ўлиш хавфини 10 фоизга камайтиради.
Стенфорд университети тадқиқоти қуйидаги саволга жавоб излаган: эркинлик, аниқроғи демократик бошқарув шакли аҳоли саломатлигига ва турли мамлакатларда ўртача умр кўриш ёшига таъсир қиладими?
Бу савол методологик жиҳатдан мураккаб, чунки бошқарув шакли ва унинг инсон саломатлигига таъсирини статистикага таъсир қиладиган бошқа тарихий шароитлардан осон ажратиб бўлмайди. Биринчидан, соғлиқни сақлаш сифати турли мамлакатларда макроиқтисодий кўрсаткичларга боғлиқ. Энг ривожланган иқтисодиёт эса демократик давлатларда кузатилади. Шу сабабли, таққослашнинг энг тўғри йўли — автократик тузумдан демократик тузумга ўтган бирор мамлакат тарихидаги статистик ўзгаришларни кузатиб боришдир.
Иккинчи аргумент эса юқоридаги фикрга зид. Яъни, баъзи автократик давлатлар хорижий мамлакатлар ёрдамига таяниб соғлиқни сақлаш тизимига катта маблағ сарфлайди. Бунга бир неча ўн йил давомида Собиқ иттифоқдан ёрдам олиб, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаб олган Куба мисол бўла олади. Эфиопия, Мьянма, Руанда ва Уганда каби мамлакатларда 1996 йилдан 2016 йилгача ўртача умр кўриш ёшини 10 йилга узайган. Бошқарув шакли расман демократия бўлса ҳам, сайловлар пайтидаги зўравонлик ва манипуляция бу давлатларни демократия рейтингида энг охирги ўринларга жойлайди. Аммо айнан шу давлатлар хорижий мамлакатлардан соғлиқни сақлаш соҳасида ёрдам оладиган дастлабки ўнталикка кирган.
Лекин шунча мураккабликларга қарамасдан, Стенфорд университети тадқиқотчилари ҳисобланган параметрларни ажратишга муваффақ бўлган ва автократиядан демократияга ўтиш аҳоли соғлиғига ижобий таъсир кўрсатиб, ўртача умр кўриш ёшини 8-10 фоизга оширади деган хулосага келган.
«Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, сайловлар ва аҳоли соғлиғи бир-бирига таъсир қилади. Демократик жараёнлар ва институтлар, хусусан, эркин ва адолатли сайловлар халқ саломатлиги учун муҳим восита бўлиши мумкин. Айниқса улар юқумсиз ва юрак-қон томир касалликларига катта таъсир кўрсатади», — деб ёзади тадқиқотчилар.
Стенфорд социологлари жами 170 та давлатни ўрганиб чиққан.
Хорижий ёрдам омилини камайтириш учун, у энг кам жалб қилинадиган ўлим сабаблари статистик маълумотларини ажратиб чиқишнинг ўзи етарли бўлган. Хусусан, юқумли касалликлар, шу жумладан юрак-қон томир касалликлари ва саратонга 2016 йилда умумий халқаро ёрдамнинг фақат 2 фоизи жалб қилинган. Шу билан бирга, ўрта ва кам даромадли мамлакатларда ушбу касалликлар ўлим ва ногиронликнинг 58 фоизини ташкил этган.
Тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги 20 йил ичида кам ва ўрта даромадли мамлакатда демократик кўрсаткичларни яхшилаш юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиқадиган ўлимнинг ўртача 10 фоизга қисқаришига олиб келган. Йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ҳолатларини 9,5 фоизга, юқумли касалликлардан ўлиш даражаси 9,1 фоизга, сил касаллигидан ўлиш даражаси эса 8,9 фоизга камайган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, қуйидаги сабабларга кўра демократия аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатади:
— демократик тузумда турли жамоат гуруҳлари ва ҳукумат ўртасида кучли алоқа мавжуд бўлиб, у ҳукуматни жамоат эҳтиёжларини қондириш учун соғлиқни сақлаш дастурларини тезроқ ўзгартиришга даъват этади;
— автократик режим остида сиёсий рақобат пасаяди ва ахборотдан фойдаланиш қийинлашади, бу эса ўз навбатида алоқани бузади ва ҳукуматнинг ўзгараётган ижтимоий эҳтиёжларга жавобини сусайтиради.
Хусусан, сайловнинг демократик табиати ва ҳукуматнинг жавобгарлиги, соғлиқни сақлаш дастурларига кўпроқ эътибор беришга ва тегишли бюджетни юқори устуворликларни ҳисобга олишга ундайди.
Демократия даражаси ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ўртасидаги муносабатларни белгилаб олган бу соҳадаги аввалги тадқиқотлар, чақалоқлар ўлимига ва туғилгандан кейин қанча умр кўришига қаратилган. Шунинг учун бу ишда тадқиқотчиларнинг кўпгина фикрларини ҳисобга олинмаган.
«Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳукуматнинг демократик шаклини рағбатлантириш ва ҳукуматнинг жавобгарлиги жамият соғлиғини яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, мамлакатда бузилган йўллар ва еқилиб ётган инфратузилма фақат муҳандислик ечимлари ва материаллар мавжудлигига боғлиқ», — деб ёзилади тадқиқотда.
Изоҳ (0)