Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи «B» МЧЖ хорижий корхонаси Ўзбекистонга Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Комастон» дори воситалари лаборатория текширувлари қалбакилаштириб импорт қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
Маълум қилинишича, лаборатория текширувлари натижасида дори воситаси таркибида кўрсатилган асосий «Дидрогестерон» таъсир этувчи моддаси бўлмаган.
Шунингдек, терговга қадар текширувда «B» МЧЖ хорижий корхонаси мутахассиси Ж.Н. ва бошқалар сохта ҳужжатлар тайёрлаб, 2018 йилда жами 115,538 та «Комастон» воситасини дори сифатида расмийлаштиришга ва Ўзбекистонга импорт қилишга эришиб, шундан, 76,538 тасини ички бозорларда 4 821 000 сўмга реализация қилишганлиги аниқланди.
Ҳозирда Департамент органлари томонидан қалбаки «Комастон» дори воситаларининг ички бозорларда ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш чоралари кўрилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «B» МЧЖ хорижий корхонаси мутахассиси Ж.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)