1 апрель, душанба куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича «Буюк ипак йўли» халқаро мусобақаси якунланди.
Ҳал қилувчи жангларда беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Якунга кўра, мусобақада Тўлқин Қиличев бошчилигидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу борада биринчи ўрин мезбон Озарбайжон терма жамоасига насиб қилди — 4 та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронза. Кучли учликка эса 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали қўлга киритган қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари якун ясади.
Бугунги финал жангларда қайд этилган натижалар:
- -49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов—Шалкар Айхинбай (Қозоғистон) 2:3
- -60 кг: Шукуржон Раҳимов—Муҳаммад Ҳамут (Марокаш) 0:5
- -69 кг: Иқболжон Холдоров—Мавлон Оскенбек (Қозоғистон) 5:0
- -91 кг: Мадияр Саидраҳимов—Раҳил Маммадали (Озарбайжон) 5:0
- +91 кг: Обиджон Тоҳиров—Данила Семенов (Қозоғистон) 5:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)