Чехия Республикасининг жануби-шарқидаги Брно шаҳрида трамвай ва троллейбус тўқнашуви натижасида қирқ киши жароҳатланди, дея хабар беради «Газета.ru».
Одамлар турли даражадаги жароҳатлар олди. Беш киши оғир жароҳат олган ва жонлантириш бўлимига етказилган. Тўқнашув Масна ва Крженов кўчалари кесишмасида содир бўлган. 33-сонли троллейбус йўловчилари йўқ бўлган трамвай билан тўқнашган.
Полиция воқеа сабабини аниқламоқда.
Ҳозирда тўқнашув содир бўлган кўча ёпиб қўйилган.
Изоҳ (0)