Бельгия компаниялари Ўзбекистонда шоколад саноатини ривожлантиришга ёрдам беради, дея хабар беради «Spot».
Гап Belcolade ва Prefamac компаниялари ҳақида кетмоқда, улар шоколад маҳсулотларини маҳаллийлаштириш билан мамлакат бозорига киришга тайёр.
Айни дамда Belcolade билан компаниянинг мутахассислари Наманган вилоятига шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш масалаларини ўрганиш ҳамда бу борада тренинг ўтказиш ҳақида келишилган.
Prefamac билан Ўзбекистон корхоналарининг индивидуал буюртмалари учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, техникаларни ишга туширишга ёрдам бериш ва жиҳозларни тўрт йил муддат сақлашга кафолат бериш тўғрисида келишиб олинган.
Изоҳ (0)