Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодиров «Ислом дини қаҳрамони» унвони ва «Қуддус юлдузи» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда «Грозний Информ» ахборот агентлиги хабар берди.
Грозний шаҳри «Сафия» санъат саройида ўтказилган «Ислом — раҳм-шафқат ва тинчлик хабари» номли халқаро диний конференция бўлиб ўтган. Конференцияга Чеченистон президентини тантанали қабул қилиш маросими давомида ушбу мукофотлар топширилган.
Жаҳон ислом лигаси бош котиби Муҳаммад Абдул-Карим ал-Исса симпозиум делегатлари Рамзан Қодировни «Ислом дини қаҳрамони» унвони билан тақдирлашга қарор қилганини эълон қилган.
Шунингдек, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳам Рамзан Қодировни Фаластиндаги энг олий мукофотлардан бири — «Қуддус юлдузи» ордени билан тақдирлаган.
Мукофотни Фаластин президенти маслаҳатчиси доктор Маҳмуд Хаббаш топширган.
Изоҳ (0)