30 март, шанба куни Испания чемпионатининг 29-турида «Барселона» «Эспаньол»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур учрашувда ҳужумчи Лионель Месси дублга эришди ва бу футболчининг Ла Лигадаги 334-ғалабаси бўлди.
Аргентиналик бу борада «Реал» собиқ дарвозабони Икер Касильясга етиб олди ва унинг рекордини такрорлади.
Эслатиб ўтамиз, Лео Месси жорий мавсум Испания чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 14 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)