31 март, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 32-турида мусобақа жадвалида 6-поғонада бораётган Лондоннинг «Челси» клуби меҳмонда «Кардифф Сити»га қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 46-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Виктор Камараса Кепа Аррисабалага дарвозасини ишғол қилган бўлса, 84-дақиқага келиб Сесар Аспиликуэта ҳисобни тенглаштирди (1:1).
2-бўлимга қўшиб берилган дақиқада (90+1) Жоржиньо ўрнига майдонга тушган Рубен Лофтус-Чик гол урди ва ўйин қаҳрамонига айланди (2:1).
АПЛ
32-тур баҳслари
31 март, якшанба
«Кардифф Сити»—«Челси» 1:2
Голлар: 1:0 — 46 Камараса, 1:1 — 84 Аспиликуэта, 1:2 — 90+1 Лофтус-Чик«Кардифф»: Этериж, Мориссон, Пелте, Экеле Манга, Беннетт, Гуннарссон, Артер (Раллс, 80), Мёрфи (МендесЛаинг, 90), Камараса, Ҳойлетт, Ниасс
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Луис, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Баркли, Педро (Азар, 53), Игуаин (Жиру, 77), Виллиан
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (26), Артер (54), Аспиликуэта (61), Гуннарссон (86), Рюдигер (87)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)