30 март, шанба куни республика бўйлаб бокс бўйича катта флешмоб (Очиқ машғулотлар фестивали) бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирнинг Тошкент шаҳридаги қисми «Эко Парк»да ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, ўзбек бокси юлдузлари, ёш боксчилар, эстрада юлдузлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов ёш авлодни спортга қизиқтиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини, натижада бўлажак Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқишини таъкидлаб ўтди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)