Мальта армияси махсус кучлари Ўрта ер денгизида муҳожирлар томонидан қўлга олинган кемани ўз назоратига олди, дея хабар беради «Meduza».
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, улар кема капитани билан боғланганида, у кемани назоратида эмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар унга ва унинг жамоасига таҳдид қилан ҳамда йўналишни Мальтага буришни талаб қилган.
Танкер Мальтанинг ҳудудий сувларига яқинлашганда, у патруль кемаси томонидан тўхтатилган, шундан сўнг махсус кучлар жамоаси кемага кириб, экипажни озод қилган.
Изоҳ (0)