«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбада ёзилишича, Рэшфорд Оле-Гуннар Сульшер клубнинг тўлақонли мураббийига айлангандан сўнг ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган.
Айни дамда ҳужумчи клуб раҳбариятининг янги шартнома бўйича таклифини кутмоқда.
Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, англиялик жорий мавсум премьер лига доирасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Аввалроқ Рэшфорда «Барселона»нинг қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)