30 март, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 29-тури доирасида навбатдаги 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби «Камп Ноу»да «Эспаньол»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 71 ва 89-дақиқаларида Лионель Месси гол уриб, дублга эришди (2:0). Шу тариқа каталонияликлар ўз майдонида «Эспаньол»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ла Лига
29-тур баҳслари
29 март, жума
«Хетафе»—«Леганес» 0:2
Голлар: 0:1 — 49 Сантос, 0:2 — 83 Фуэртес«Барселона»—«Эспаньол» 2:0
Голлар: 1:0 — 71 Месси, 2:0 — 89 МессиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)