18 мартдан 24 мартгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали сотилган автомобиль рақамлари сони 754 дан 470 тага камайди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 1,6 миллиард сўмни ташкил қилган.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 17 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 51 фоизи иккинчи ва 32 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллаган ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20 фоизга тенг. Иккинчи ўринда Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорлари 14 фоиз улуш билан жойлашган.
Кейинги ўрин Қашқадарё вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 12 фоизни ташкил қилган. Қолган ҳудудларнинг улуши 54 фоизга тенг.
Изоҳ (0)