Вильнюс туман суди собиқ СССР Мудофаа вазири Дмитрий Язовни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди, дея хабар беради «Meduza».
У 1991 йилнинг 13 январь воқеалари юзасидан ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топилган.
Прокуратура маълумотларига кўра, 1990 йилнинг охирида Язов Литвани СССРга қайтариш ва қўлга олиниши керак бўлган стратегик ҳудудларнинг рўйхатини тузишни буюрган.
1991 йилнинг январь ойида унинг режасини амалга ошириш натижасида «Совет Иттифоқи томонидан агрессия ва Литва қуролли тўқнашуви бошланган».
Бу ишда шунингдек жами 67 нафар Россия, Беларусь ва Украина фуқаролари ҳам айбланган.
Изоҳ (0)