БМТнинг Суриядаги доимий вакили Башар Жаъфарий Америка Қўшма Штатларига Шимолий ёки Жанубий Каролина штатини Исроилга беришни таклиф қилган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Америка Қўшма Штатлари етарли ерларга эга. Шундай экан Исроилга иккита штатни совға қилиб юборинг», — дейди Жафарий.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Исроилни янги ҳудудлар билан қўллаб-қувватламоқчи бўлса шундай йўл тутиши керак.
Аввалроқ, Сурия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Голан тепалиги бўйича йиғилишини сўраганлиги маълум бўлган.
25 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Голан устидан Исроилнинг суверенитетини тан олган баёнотга имзо чеккан.
Изоҳ (0)