Бельгия терма жамоаси ҳамда «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзини мамлакат тарихидаги энг яхши ҳужумчи деб атади.
«Одамлар баъзида мендан Бельгиянинг барча даврларнинг энг яхши 3 нафар ҳужумчисидан биримисиз, деб сўрашади. Ҳа, ҳа ва яна ҳа. Мен ҳатто мамлакат тарихидаги энг яхши ҳужумчи эканимни ҳам айтишим мумкин. Сизларга айтсам, мен қолганлардан бир километр олдиндаман», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради Otro.Лукаку голлар сони бўйича Бельгия терма жамоасида рекордчи ҳисобланади. 25 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида 79 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол уришга муваффақ бўлган.
Лукаку 17 ёшида мамлакат терма жамоаси сафида Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют ўйинини ўтказган. 18 ёшида эса Россия терма жамоасига қарши назорат ўйинида эса терма жамоадаги илк голини уришга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)