«Реал» собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу Мадрид клуби сардори Серхио Рамосни «Олтин тўп»га муносиб деб ҳисоблайди.
«Серхио Рамос, шубҳасиз, «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ. Ҳимоячи, шунингдек, дарвозабон мазкур мукофотга эга чиқиши қийин бўлса-да, Фабио Каннаваро бунга эришган. Бунинг барчаси айни дамдаги вазият ва мавсумга боғлиқ. Агар фақат юқори савиядаги даража баҳоланадиган бўлса, Рамос ушбу мукофотни қўлга киритиши керак», — дея португалияликнинг сўзларини келтиради Marca.Шу вақтга қадар «Олтин тўп» фақатгина 4 нафар ҳимоячига берилган: Франс Беккенбауэр (икки марта), Маттиас Заммер, Лотар Маттеус ва Фабио Каннаваро. 2000 йилда эса Луиш Фигу ушбу совринга лойиқ деб топилган.
Рамос Испания чемпионатининг 26 та ўйинида 6 та гол урди (5 тасини пенальтидан киритган) ва битта голли узатма берди. Бундан ташқари унинг ҳисобида 5 та сариқ ва битта қизил карточка мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)