Кейинги ҳафтадан бошлаб Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларда миллатчилик ва сепаратизмнинг ҳар қандай кўриниши тақиқланади, дея хабар беради «Корреспондент».
Қайд этилишича, компаниянинг сиёсатида одамларни ирқий, этник ёки диний белгиларига асосланган ноқонуний муносабатда бўлишга узоқ вақтдан бери тақиқлаб қўйилган.
«Ушбу тушунчалар уюшган гуруҳлар билан чамбарчас боғлиқ ва уларга бизнинг хизматларида жой йўқ», — дейилади ҳисоботда.
Аввалига Facebook бундай чекловларни қўлламаган, чунки улар миллатчилик ва сепаратизм тушунчаларини кенгроқ концепциясини назарда тутган.
Эндиликда компания оқ миллатчилик ва сепаратизмни қўллаб-қувватламайди. Нафратга тўла контентлар компания платформасидан топилади ва ўчирилади.
Изоҳ (0)