Бангладеш фуқароларидан бири биринчи ўғли туғилганидан 26 кун ўтгач, эгизак фарзанд дунёга келтирган, дея хабар беради Agence France-Presse.
20 ёшли аёл Арифа Султананинг биринчи фарзанди февраль ойининг охирида туғилган. Шифокорлар, ноёб аномалия сабабли, аёлнинг яна икки ҳомила ўсаётган иккинчи бачадони борлигини сезмаган.
Бир ойдан сўнг, 22 март жума куни Арифа Султана касалхонага олиб борилган ва фавқулодда кесарча кесиш амалиёти ўтказилган, икки чақалоқ — бир ўғил ва қиз дунёга келган.
26 март куни Арифа Султана касалхонадан уйга уч фарзанд билан чиққан.
«Энди у эрининг маоши билан болаларни қандай озиқлантиришни уддалашидан ташвишланмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)