АҚШ давлат котиби Россия Американинг XXI асрдаги барча президентлик сайловларига аралашганини билдирди, дея хабар беради «Эхо Москви».
«Ҳа, улар аралашган. 2012 йилда ҳам, 2008 йилда ҳам, 2004 йилда ҳам», — дейди Майк Помпео Вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитасида бўлиб ўтган эшитувларида.
Шу билан бирга, Америка махсус хизматлари Россияни фақат Дональд Трамп ғалаба қозонган 2016 йилги сайловга аралашганликда айбламоқда.
Изоҳ (0)