«Вақф» фонди фаолиятини асосий йўналиши бўлган вақф мулкларига эгалик қилиш, уларни бошқариш ва тасарруф этишда илғор тажрибалар ўрганилмоқда ҳамда иш фаолиятга тадбиқ этилмоқда, дея хабар беради фонд матбуот хизмати.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан фондга вақф мулклари сифатида биринчи ер майдонлари тақдим этилди.
Ўтган куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти Қибрай туманидаги жойлашган жами 16 гектар ер майдони ҳамда ушбу ҳудуддаги бинолар «Вақф» фондига вақф мулки сифатида беғараз ўтказиб берилди.
Ушбу ҳудудда ҳозирда иссиқхона барпо этилган бўлиб, 250 тупга яқин лимон кўчатлари ўтқазилган.
Бундан ташқари, макарон ишлаб чиқариш корхонаси, қолипли нон пишириш цехлари ўз фаолиятини бошлаш арафасида турибди.
Изоҳ (0)