Самарқанд шаҳрининг бир қанча ҳудудларида ва Самарқанд туманида вақтинча 27—29 март кунлари ичимлик суви тўхтатилади. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Самарқанд шаҳрининг Сиёб ва Боғишамол ҳудудлари, Сартепо, Суғдиёна масканлари, А.Темур кўчаси, микрораён «А» ва «Б» тураржой мавзелари ҳамда қисман Самарқанд туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудларини ёз мавсумига тайёрлаш мақсадида, 2019 йил 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси соат 01:00 дан 2019 йил 29 март куни эрталаб соат 06:00 га қадар ичимлик суви узатиш вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ (0)