Ўзбекистон Малайзияга бодом экспорт қилишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Куни кеча Наманган вилоятига Baraka Istithmar савдо-саноат компанияси раҳбари Абдуллах Юсуф Ал Кадхи ташриф буюрган. У вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва фермерлик хўжалиги раҳбарлари билан музокара ўтказган.
Учрашув чоғида Ўзбекистон бодомини Малайзиянинг Baraka Istithmar бренди савдо тармоғига етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланган.
Шартнома қиймати икки миллион долларни ташкил қилади.
Бундан аввал Baraka Istithmar компанияси Хоразм вилоятидан қуритилган меваларни Малайзияга экспорт қилишга келишиб олганди.
Изоҳ (0)