Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби талабаларига замонавий автобус ажратилди, дея хабар беради «Zarnews».
Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида билдирилганди.
Автобусни мактабга топшириш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва бошқалар иштирок этди.
Автобус мактаб талабаларининг муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳатларини амалга ошириш учун тақдим этилган.
Тадбир иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Изоҳ (0)