Британия парламенти Brexit жараёни назоратини Бош вазир Тереза Мэйдан олди, энди у қандай қилиб Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш бўйича қарор қабул қилади, дея хабар беради «Корреспондент».
Буюк Британиянинг Парламент палаталари Brexit жараёнини Бош вазир Тереза Мэйдан бир кунга назоратга олди.
Парламент энди Буюк Британиянинг 27 мартда қандай қилиб Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши мумкинлигини кўриб чиқади. Бу масала бўйича ҳаракат вариантлари бўйича бир қатор овоз бериш амалга оширилади. Хусусан, парламент Европа Иттифоқи билан келишувга овоз беради.
Маълумки, ушбу ташаббусни Консерватив партия аъзоси Оливер Летвин таклиф қилган. Уни 329 нафари парламент аъзолари қўллаб-қувватлаган, 302 киши эса қарши овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, 5,5 миллиондан ортиқ Буюк Британия фуқаролари мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқишига қарши ариза ёзган. Британия қонунчилигига кўра, агар 100 мингдан ортиқ имзо йиғилса, петиция мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)