Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан, Мексика билан чегарада деворнинг бир қисмини қуриш учун 1 миллиард доллар ажратишни маъқуллаган, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Лойиҳани АҚШ президенти Дональд Трамп фаол тарғиб қилмоқда.
Ички хавфсизлик вазирлиги Мудофаа вазирлигидан 5,5 метр баландлик ва 92 километр узунликдаги девор қуришни сўраган. Шунингдек, деворга ёндош ҳудуддаги йўл инфратузилмасини такомиллаштириш таклифини илгари сурган. Жаноб Шанахан муҳандис ҳарбийларга буюртма таркибида иш бошлашни буюрган.
Февраль ойида Трамп мамлакат жанубий чегараларида фавқулодда ҳолат эълон қилган. Ушбу қадам Конгресс розилигисиз, Қўшма Штатлар билан Мексика ўртасида девор қуриш учун қўшимча маблағ олишига рухсат бериши керак эди.
Изоҳ (0)