Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қарор топган амалиётга мувофиқ, парламент қуйи палатаси депутатлари 2019 йил 27–31 март кунлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Учрашувлар чоғида депутатлар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини одамларга етказиш, Президентнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда уларда белгиланган устувор вазифалар ҳақида тушунтиришлар беради.
Депутатларнинг мазкур учрашувлардан кўзлаган энг асосий мақсадларидан бири эса, маърифат, зиё тарқатиш билан боғлиқ бўлади. Яъни, улар жойлардаги таълим муассасалари, хусусан, ўзлари ўқиган мактаблар кутубхонасига шахсий жавонидан китоблар совға қилади.
Изоҳ (0)