25 март, душанба куни «China Cup—2019» мусобақасининг 3-ўрни учун курашда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур учрашувнинг 36-дақиқасида хитойлик Веи Шихао Отабек Шукуровга нисбатан қўполлик ишлатди. Текширувлар натижасида Отабекнинг болдир суяги пастидан сингани маълум бўлди. Хитойлик футболчи ўйиндан кейинги интервьюсида қўполликни қасддан қилмаганини маълум қилган.
Шу куннинг ўзида Шихао Ўзбекистон терма жамоаси жойлашган меҳмонхонага келиб, Шукуровнинг ҳолидан хабар олган ва ундан узр сўраган.
Аввалроқ Шукуровннинг, тахминан, 2 ой муддатга сафдан чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)