Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ирландиялик спортчи Конор Макргегор MMA’даги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Twitter / @UFCEurope

Фото: Twitter / @UFCEurope

MMA Fighting’нинг қайд этишича, 30 ёшли Макгрегор 2019 йил июнида Дональд Серронега қарши жанг қилиши мумкин эди. Бироқ Серроне май ойида Эл Яквинта билан жанг қиладиган бўлди.

Аввалроқ Макгрегор UFC номи остида жанг қилишга розилиги фақат бунинг учун компания унга акцияларининг маълум бир қисмини бериши кераклиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Конор Макгрегор — спортчи UFC’да 25 та жанг ўтказган. Уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган. 2018 йил октябрида эса UFC’нинг енгил вазндаги чемпионлиги учун кечган жангда доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади