Бешта ниқоб тақиб олган эркак 400 минг рубль қийматдаги бир тонна металлни ўғирлаган, дея хабар беради «Konkretno.ru».
Петро-Славянкада рангли металларни қабул қилиш пунктида қароқчилар ҳужуми пайтида муҳожир вафот этган.
23 март куни соат 02:40 атрофида қора ниқоб таққан беш нафар жиноятчи тиконли симни кесиб ўтиб, Софийский кўчаси 96-Б даги саноат ҳудудида жойлашган ижарага олинган ҳудудга бостириб кирган. Жиноятчилар жисмоний куч ишлатиб, тўрт нафар ишчи, 22, 40, 44 ва 45 ёшли Ўзбекистон фуқароларини арқонлар билан боғлаб қўйган.
Кейин металл омборнинг қулфини бузиб, 690 килограмм мис қолдиқлари, 240 килограмм бронза ва 166 килограмм бронза парчаларни ўғирлаб қочган.
Ишчилардан бири бўлган 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида тез ёрдам келгунга қадар вафот этган. Ўлимнинг эҳтимолий сабаби юрак хуружи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 161-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)