2018 йилнинг 11 ноябрь куни Наманганда фаолият юритаётган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида 1 куб метр газнинг нархини 2100 сўмгача асоссиз кўтариб олиш ҳолатлари кўплаб фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлганди, деб ёзади ЎзА.
Мурожаатлардан сўнг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раҳбари Х. Алиев бошчилигидаги тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, Наманган шаҳрида жойлашган барча метан газ «заправкаларда» кузатув ўрганиш ишлари олиб борилди.
Натижада 2018 йил 26 ноябрдан 1 куб метр газ нархини 1900 сўмга пасайтиришга эришилганди. 2019 йил 1 январдан солиқ сиёсатидаги ўзгаришлардан сўнг газ нархи яна 2100 сўмга кўтарилди.
Ҳолат бўйича яна ишчи гуруҳ тузилиб, метан газ «заправка» раҳбарлари билан учрашиб, тегишли йўриқномалар берилгач, газни нархи 1950 сўмга туширилишига эришилган. Наврўз байрами арафасида метан газ «заправка» раҳбарлари 1 куб метр газнинг нархини 1700—1750 сўмга пасайтиришга эришган.
Нарх пасайганига қарамай, «киракаш» ҳайдовчилар йўл ҳақини пасайтирмаган.
Ҳар куни Наманган вилоят ИИБ ЙХХБ «Дарётранс» агентлиги ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан мунтазам равишда олиб борилаётган қўшма рейд тадбирларинг ўтказмоқда. Натижада кўчаларда тирбандлик камайган.
Минглаб фуқароларнинг ҳақли эътирозлари сабаб келаси ҳафтадан бошлаб Наманган шаҳрида Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоят ИИБ ЙҲХБ «Дарётранс» агентлиги билан ҳамкорликда, шартли йўловчи тадбири ўтказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати йўл ҳақини асоссиз равишда кўтариб олган ҳайдовчиларга нисбатан тенг курашган ҳолда ушбу ҳолатни яхшилашга чақирган. Бунинг учун фуқаролардан йўл ҳақини истаган нархида олаётган ҳайдовчиларга дуч келганда, 1091 «ишонч телефони» орқали боғланиш сўралади.
Изоҳ (0)