1998 йил австралиялик астрономлар Парксда телескоп ёрдамида «перитон» деб номланган дастлабки сирли сигналларни қабул қилган. 17 йил ўтгач, унинг манбаси ҳеч қандай чақмоқ ёки ўзга сайёраликлар эмас, балки расадхона ходимлари овқатини иситадиган микротўлқинли печ экани маълум бўлди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Биринчи шубҳа 2015 йил январь ойида олимлар янги узатувчи ёрдамида сигнал частотасини аниқлаганда пайдо бўлган. У частота 2,4 гигагерц бўлиб, микротўлқинли печ (шунингдек, бир қатор электрон қурилмалар, масалан, Wi-Fi модул, 4G модем) ишлайдиган частотага мувофиқ бўлган.
Ўтказилган синовлар токи кимдир ҳали охиригача исиб бўлмаган овқатни олиш учун микротўлқинли печни эшигини очмагунича, унинг частотаси перитонлар билан мос эканини кўрсатмаган.
Айнан мана шу пайтда навбатдаги сигнал юзага келган. Австралия илмий маркази бошлиғи Саймон Жонстоннинг айтишича, перитонлар асосан кундузи юзага келган. Бунинг сабаби эса аниқ: кечқурун расадахона ходимларидан ҳеч бири иш жойида бўлмайди.
Бундай ҳудудларни қуриш учун мобил алоқа ва Wi-Fi сигналлари билан қамраб олинган ҳудуд ҳамда радиостанциядан узоқроқ жой танланади.
Бундай ҳудудларга киришда симсиз радио ёки модем билан киришга фақатгина бошлиқни хабардор қилгач, рухсат берилади.
Изоҳ (0)