22 март, жума куни футбол бўйича Евро—2020 саралаш баҳсида Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чехия дарвозасига гол урди (5:0).
1-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кейн пенальтидан дарвозани ишғол қилди.
«Тоттенҳэм» футболчиси барча мусобақаларни ҳисоблаганда клуб ҳамда терма жамоа сафида сўнгги 18 та пенальтини аниқ амалга оширди, деб ёзади Gracenote Live.
Шунингдек, бу Кейннинг мамлакат терма жамоаси таркибида 36 та ўйиндаги 21-голи бўлди. У ҳали Англия терма жамоаси тарихидаги тўпурарлар баҳсида топ-10 футболчилар рўйхатига кирганича йўқ. Мазкур рўйхатда «Ди Си Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 120 та учрашувда 53 та гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)