«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Андер Эррера ПСЖ билан шартнома тузишга яқин. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Мавсум охирида Эррера «қизил иблислар»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Парижликлар 29 ёшли испаниялик учун ҳафтасига 173 минг евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Андер Эррера жорий мавсум Манчестер клуби таркибида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)