Бу йилги Холи байрами 20—21 март кунлари бўлиб ўтди. Бу байрам ҳинд тақвимига мувофиқ янги йил бошланишини рамзий маънода англатади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Байрам куни анъанавий равишда оммавий сайиллар ўтказилади, тадбир иштирокчилари табиий масаллиқлардан тайёрланган кукун кўринишидаги ёрқин рангли бўёқларни бир-бирига отади.
Байрамнинг яна бир анъанаси мавжуд. Эътиқодларга кўра, Вишну худосига ишонмагани учун ёниб кетган Холика иблисининг қўғирчоғи гулханда ёқилади.
Ҳиндистонда Холи фестивали ҳар йили ўтказилади. Байрамнинг жуда қувноқ, ранг-баранг бўёқлар ва яхши кайфият остида ўтказилиши бутун дунё сайёҳлари орасида жуда машҳур.
Изоҳ (0)