Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 12 март куни сайёр очиқ суд мажлисида Навоий вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлими 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан тайинланган жазони энгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ иш материаллари кўриб чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси Жаҳонгир Каримов маълум қилди.
Маҳкумлар А. Тоғаев, И. Ҳасанов Ф. Чориев, Э. Ниёзов, Н. Нарзуллоев, О. Мухаммедов, А. Камалетдинов, А. Катунцев, К. Жамолов, Н. Шкрил, Х. Юсупов, О. Нуралиев, Ў. Саидовларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўталмай қолган қисмини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, улар оила аъзолари бағрига қайтди.
Суд томонидан уларга ўталмай қолган жазоларини ҳалол меҳнат орқали ўташлик ҳамда келажакда ҳаётларини яхшиланиши учун имконият берилди.
Изоҳ (0)