Тошкент шаҳридаги Қуролли Кучлар давлат музейи – «Ватанга қасамёд» ҳайкали пойида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм аскарларини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрининг мусиқа садолари остида 142 нафар битирувчиларнинг 56 нафарига олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар, 55 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланишда имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлир Маҳкамасининг 2018 йилнинг 6 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шу йилдан эътиборан Мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган жами 1239 нафар аскарга жами 23,5 миллиард сўмдан ортиқроқ кредит маблағлари ажратилган.
Айнан шу куннинг ўзида Сирдарё вилоятида 2019 йил чақирув мавсумида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга кузатишга бағишланган тантанали маросим ўтказилган.
Унда Мудофаа вазирлиги, вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши вакиллари ҳамда муддатли ҳарбий хизматга кузатилаётган фуқароларнинг ота-оналари қатнашган.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар ёшларни йигитлик бурчини муваффақиятли ўтаб қайтишини, Ватан тинчлиги йўлида ўз ҳиссасини қўшишида жонбозлик кўрсатишини тилаган.
Изоҳ (0)