Ўзбекистоннинг Krantas компанияси ҳамда Тожикистоннинг «Талко» алюминий компанияси ҳамкорликда юк машиналарини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.
Тожикистонлик ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан ҳозирда дастлабки 10 та самосвал машина ишлаб чиқарилган.
«2019 йилнинг охиригача ‘ТАЛКО-КРAНТAС махсус-техника заводи’ 100 тадан ортиқ автомашина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу эса ўз навбатида тоғ-кон саноати билан шуғулланувчи ‘ТАЛКО Ресурс’ ва ‘ТАЛКО Голд’ компания шўъбаларининг эҳтиёжини қондиради», — дейди «Талко» матбуот котиби Игорь Саттаров.
Унинг сўзларига кўра, қўшма корхона йилнинг охиригача Хитойнинг Sinomach компанияси иштирокида 30 та экскаватор ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистоннинг Krantas ва «Ўзавтотрейлер» ҳамкор компаниялари махсус техника учун ускуналарни (кузов, автоцистерна, кран ва бошқалар) етказиб беради.
Изоҳ (0)