Ўзбекистон Эрон, Жанубий Африка Республикаси ва Гонконг фуқароларига электрон виза олиш учун рухсат берди, дея ёзади «Podrobno.uz».
Ўзбекистон Президенти 2019 йил 19 март куни шунга доир қарорни имзолаган.
Худди шу ҳужжатга кўра, Эрон, Жанубий Африка Республикаси ва Гонконг фуқаролари кўчмас мулкка эга бўлиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойида Ўзбекистон электрон виза олишга рухсат этилган мамлакатлар рўйхатини янада кенгайтирган. Ушбу рўйхат 76 мамлакат фуқароларини ўз ичига олган.
Электрон визаларнинг афзалликлари уни олишнинг оддийлиги ва тезлигида. У e-visa.gov.uz махсус порталидан атиги икки иш кунида (ариза топширилган кундан ташқари) берилади.
Бу тизим ўтган йили 15 июлда жорий қилинган эди. Электрон визалар Ўзбекистонга бир марта кириш учун 30 кунгача бўлган муддатга берилади. Рўйхатга олинган кундан бошлаб 90 кун давомида амал қилади. Электрон виза олишга ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги консуллик тўлови халқаро тўлов тизимлари портали орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қуйидаги сумма эвазига кўчмас мулк сотиб олиш эвазига мамлакатда яшаш ҳуқуқи берилади:
- Тошкент ва Тошкент вилоятида 400 минг доллардан бошлаб;
- Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 200 минг доллардан бошлаб;
- бошқа вилоятларда 100 минг доллардан бошлаб.
Изоҳ (0)