Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳри аҳолиси ажойиб атмосфера ҳодисасининг гувоҳи бўлган, деб ёзади «Sputnik».
Гувоҳлардан бирининг Twitter᾽да жойлаштирган видеосида ҳаракат қилмайдиган ҳалқа акс эттирилган. Унинг ранги атрофдаги булутларга қараганда қорамтирроқ. «Тешик булут», — дея ёзган видео муаллифи.
Ушбу видео қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Баъзилар бу ҳодиса атроф-муҳитнинг салбий ўзгариши эканлигини қайд этган. Бошқалар эса Ерга ўзга сайёраликлар ташриф буюрган, дея тахмин қилган.
شوهدت هذه الظاهرة النادرة والجميلة صباح اليوم في مدينة العين
— إبراهيم الجروان (@ibrahimaljarwan) March 17, 2019
تُسمى hole punch cloud
أو ظاهرة fallstreak hole pic.twitter.com/NbOd9zofNk
Кейинчалик изоҳларда бу каби «туйнуклар» самолёт булутлар орасидан учиб ўтганда ҳароратнинг бир-биридан фарқ қилиши сабабли пайдо бўлиши мумкинлигини тушунтиришди.
Изоҳ (0)