«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий йил ёз ойидан бошлаб ўз фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда.
«Уч ярим ойдан бери шуғулланганим йўқ, лекин мен карьерамни давом эттиришга тайёрман. Агар футболга жалб қилинган бўлсанг, унда сенда матбуот анжуманлари, учрашувлар, видеомуҳокамалар, ўйинлар таҳлили ҳамда кунлик муаммоларга эътибор беришга вақт қолмайди. Шунинг учун мен ишга қайтишга қарор қилдим.Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2018 йилнинг декабрь ойида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.Мураббийлик — бу махсус касб. Кунлик режимдаги иш менга ёқади. Июнь ойида, янги мавсум олдидан ўз вазифамга қайтмоқчиман.
Мен аллақачон 3-4 та таклифни рад этдим, чунки нима истаётганимни ўзим биламан. Клуб номини эмас, унинг фалсафаси, иш турини назарда тутяпман. Ўз истагларимга эришаман, деган умиддаман», — дейди Моуриньо beIN Sports France’га берган интервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)